Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

"Насаф" - "Қизилқум": Матнли трансляция

Изоҳлар: 0

Ушбу учрашувни сайтимизда матнли трансляция орқали кузатиб боринг.

  • 90
    swist

    Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.

  • 90+
    add_time

    Учрашув асосий вақтига 2 дақиқа қўшиб берилди.

  • 90+
    goal

    ГООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Ҳозиргина майдонга тушган Комилов ҳисобни янада йириклаштирди. Нестеровдан қайтган тўпни у дарвозага жойлаб қўйди.

  • 90
    subs

    Ойбек Бозоров ўрнига Шоҳмалик Комилов майдонга тушди.

  • 88
    subs

    Мозговой тўпни узоқлаштириб юбориш натижасида голли вазиятни йўққа чиқарди.

  • 83

    Алиқуловнинг олис масофадан берган зарбаси кучли, аммо ноаниқ кетди.

  • 80
    subs

    Ҳусайн Норчаев Бобир Абдихолиқов ўрнига майдонга тушди. Шерзод Насруллаев ўз ўрнини Ғолиб Ғайбуллаевга бўшатиб берди.

  • 79

    Касмининнинг узоқ масофадан берган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 76
    subs

    Дилшод Раҳматуллаев ва Файсал Траоре майдонга тушди. Ислом Кенжабоев ва Марко Станоевич захира ўриндиғидан жой олди.

  • 75
    injury

    Ҳусниддин Алиқуловга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 72

    "Насаф" анча хотиржам ҳаракат қилмоқда. Ҳисоб уларни тўлиқ қаноатлантиради.

  • 69
    yellow

    Жасур Азимов огоҳлантирилди.

  • 67
    injury

    Томивага тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 66
    goal

    ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Бобир Абдихолиқов рақиб ҳимоячиларининг қўпол хатосидан унумли фойдаланиб кетди. Касминин тўпни қабул қилишда хато қилди.

  • 63
    yellow

    Дилшот Саитов огоҳлантирилди.

  • 62

    "Насаф" футболчиси бир ўзи жарима майдонига ёриб кириб, зарба берди. Ҳимоячилар тўп йўлини блоклай олишди.

  • 60

    Кенжабоев Нестеровга нисбатан қоидани бузди.

  • 58

    "Қизилқум" ҳужумнинг энг сўнгги палласида хатоларга йўл қўймоқда.

  • 55

    Бойдуллаевнинг жаримадан узатган тўпини Касминин боши билан дарвозага йўллади. Бироз ноаниқ.

  • 52
    corner

    Маргиевнинг навбатдаги бурчак узатмаси "Насаф" дарвозасини хавф остида қолдирди.

  • 48

    "Насаф"нинг жарима зарбасини навоийлик ҳимоячилар қайтаришди.

  • 46

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45
    swist

    Танаффус.

  • 45+
    add_time

    Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

  • 44

    Абдихолиқовнинг яна бир зарбасини Нестеров қайтарди. Ҳимоячилар Бобирга тўпни совға қилишди.

  • 43

    "Насаф" ажойиб комбинацион ҳужум уюштирди. Якунда Кенжабоевнинг зарбасини ҳимоячи Касминин базўр қайтариб қолди.

  • 40

    "Насаф" ҳимоячилари Томивага қарши яхши ҳаракат қилмоқдалар.

  • 39
    injury

    Ислом Кенжабоевга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 38

    Томиванинг узатмасини шериклари муносиб ривожлантира олмади.

  • 34
    goal

    ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Бозоров ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келиб қўйди. Кенжабоевдан яна бир пас.

  • 32
    yellow

    Бош ҳакамга эътироз билдиргани сабабли сариқ карточка ишлаб олди.

  • 31
    corner

    Бурчакдан оширилган тўпни дарвозага йўллаган меҳмонлар ўта хавфли вазият юзага келтирди. Аммо Саитов бу вазиятда тўпни дарвоза чизиғидан қайтара олди.

  • 29

    Қаршиликлар прессинг орқали тезда тўпни қайтариб олмоқда.

  • 26
    corner

    Маргиевнинг бурчакдан узатган тўпини ҳимоячилар қийинчилик билан бартараф этишди.

  • 25
    goalkeeper

    Томиванинг зарбасини Неъматов қайтарди.

  • 22

    Касминин ва Кенжабоев ўзаро тортишиб кетди.

  • 20

    "Насаф" хотиржам тўпни назорат қилмоқда.

  • 18

    Саитовнинг узатмаси зарбага айланиб кетди. На у жиҳатдан ва на бу жиҳатдан ижро аниқ чиқмади.

  • 17

    "Насаф"нинг дастлабки дақиқалардаги фаоллиги бироз пасайди. Ўйин тенглашди.

  • 16

    "Қизилқум" футболчилари мезбонларнинг жарима майдонига узатмаларини ўтказишмаяпти.

  • 13
    yellow

    Ойбек Қиличев огоҳлантирилди.

  • 12
    corner

    Маргиевнинг бурчакдан узатган тўпини дарвозабон уриб юборди.

  • 11

    Навоийликлар ҳам фаоллаша бошладилар.

  • 9

    Абдихолиқовнинг бош билан берган зарбаси ноаниқ кетди. Тўпга футболчи ўзи хоҳлаганидек йўналиш бера олмади.

  • 5
    goalkeeper

    "Насаф" кетма-кет ҳужумлар уюштиришда давом этмоқда. Иккала зарбани ҳам Нестеров жуда қийинчилик билан қайтарди.

  • 3
    goal

    ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!!! Бобир Абдихолиқов тезкор гол урмоқда. Кенжабоевнинг узатмасини ҳужумчи осонликча дарвозага жойлаб қўйди. 

  • 1
    swist

    Ўйин бошланди.

  • 0

    Ўйиндан аввалги барча расмий жараёнлар ортда қолди.

  • 0

    Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда. Суперлига мадҳиялари янграмоқда.

  • 0

    14-турнинг бугунги кун дастуридан ўрин олган сўнгги баҳсини биргаликда кузатиб борамиз.

  • 0

    Ассалому алайкум, Суперлига ихлосмандлари.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ