“Насаф” кетганлар ўрнини янада кучли футболчилар билан тўлдиради

Давралар оралиғидаги қисқа таътилга чиққан "Насаф" жамоаси, бугундан тайёргарлик машғулотларига киришди. Машғулотлар Қарши шаҳридаги клубимиз қароргоҳида олиб борилмоқда. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Шерзод Аъзамов: "Насаф"дан кетиш қийин бўлди 

Машғулотларда Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги U-22 терма жамоаси йиғинига жалб этилган футболчилар иштирок этишмаяпти. Булар  Дониёр Нарзуллаев, Бобир Абдухолиқов, Шароф Муҳитдинов, Умиджон Эргашев, Азизжон Ғаниев ва Одилжон Ҳамробековлардир.

Легионерлардан Драган Черан ва Игорь Голбанлар эртага клуб қароргоҳига етиб келишади ва машғулотларга киришади.

"Насаф" ўз мухлисларини ҳар қандай легионердан кучли деб ҳисоблайди 

Жамоа таркибидаги ўзгаришларга тўхталадиган бўлсак, ўзингизга маълум "Насаф"ни дарвозабон Элдорбек Суюнов ва ҳимоячи Шерзод Аъзамовлар расман тарк этишган. Ушбу футболчилар энди “Пахтакор” клубида фаолиятларини давом эттиришади.

Жамоа таркибига янги футболчилар қўшилиши кутилмоқда, бу ҳақда яқин кунларда аниқ маълумот берилади.

“Насаф”  иккинчи давра тайёргарликлари юзасидан 17 июль куни Тошкентда “Навбаҳор” жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказади. 18 июль куни эса жамоамиз тиббий назоратдан ўтади.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!