"Насаф", "Локомотив", "Турон"...

Суперлигада 3-тур баҳслари ортда қолди. Биз сизларга чемпионат ўйинларига оид маълумотларни тақдим этишда давом этамиз.

Айни пайтга келиб "Насаф", "Локомотив" ва "Турон" янги мавсумда ғалаба қозона олмай келаётган жамоалар ҳисобланади. Қаршиликлар икки дуранг ва бир мағлубият қайд этган бўлса, "темирйўлчилар" ва яйпанликлар ҳисобида бир дуранг ва икки мағлубият бор. Шунга монанд клублар турнир жадвалининг охирги ўринларида боришмоқда.

Кўрамиз, 4-турда улар бунга чек қўя оладими ёки "серия" давом этадими? Воқеалар ривожини SPORTS.uz сайтида кузатинг.

Суперлигада бундай жамоалар қолмади...

IMG_7534

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!