Расман! Акром Комилов - "Насаф" футболчиси

CHERY AUTO

Акром Комилов янги мавсумни Қаршининг "Насаф" клубида ўтказади. Бу ҳақида клубнинг матбуот хизмати маълум қилди. 
 
"Трансфер бозорида фаолликни ошираётган жамоамиз яна бир тажрибали футболчи билан шартнома имзолади. 
 
Клубимиз ҳимоя чизиғини мустаҳкамлаш мақсадида "Бунёдкор", "Пахтакор" ва ОКМК жамоаларида тўп сурган ҳимоячи Акрам Комилов трансферини расман эълон қилади. Акрам Комилов жамоамиз билан янги марраларни забт этишига тилакдошмиз! 
 
"Насаф" оиласига хуш келибсан, Акрам!",
- деб хабар бермоқда клубнинг матбуот хизмати. 
 
Эслатиб ўтамиз, ОКМКнинг собиқ футболчиси Суперлигада ўтган мавсум 13 та беллашувда иштирок этишга муваффақ бўлди.

Tecno

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!