“Насаф”: Аккредитация жараёни бошланди
Ads

 

“Насаф” ПФК матбуот хизмати журналистларни Осиё Чемпионлар Лигасига ўтиш босқичи учун аккредитация ўтказиш жараёнини бошлади.

ОАВ вакиллари "Насаф" ПФКда аккредитациядан ўтишлари учун таҳририятнинг расмий бланкида бош мухаррир томонидан имзо чекилган ва мухр билан тасдиқланган расмий хат билан клубимиз раҳбари номига мурожаат қилишлари лозим.

Расмий хатда қуйидагилар кўрсатилиши шарт:

ОАВнинг тўлиқ номи ва йўналиши ҳамда гувоҳнома рақами;

Таҳририят телефон ва факс рақами, электрон почта манзили;

Журналист фамилияси, исми ва отасининг исми ҳамда лавозими;

Расмий хатга илова тарзда жўнатилади:

3х4 ўлчамдаги фотосурат (электрон шаклда);

Аккредитациядан ўтаётган журналист паспортидан нусха (электрон шаклда);

Барча маълумотлар nasaf.media@mail.ru электрон почта манзили орқали қабул қилинади.

Қўшимча маълумот учун телефонлар: (+998 75) 221 03 28, +99890 998 28 80.

Аккредитация жараёни 26 январгача давом этади.

Эслатиб ўтамиз, Осиё Чемпионлар Лигасининг ўтиш босқичи учрашувида жамоамиз  Бахрайннинг “Ал-Ҳидд” жамоасини қабул қилади. Мазкур учрашув 31 январ куни Тошкент шаҳридаги “Бунёдкор” стадионида соат 16:00да бошланади.