"Насаф" билан ўйин қаҳрамони: "Майдонга тушаётганимда мураббий гол урасан деганди"

“Андижон” жамоасининг Қаршидаги ғалабаси мухлисларни ёқимли маънода ажаблантиргани рост. Иккинчи бўлимда захирадан майдонга туширилган ярим ҳимоячи Сардор Абдунабиев ўйин қаҳрамонига айланди.

Унинг супер зарбаси “Андижон”га Суперлигадаги супер ғалабани тақдим этди. Шунга яраша Сардор учрашувнинг энг яхши футболчиси деб эътироф этилди. Ўйин қаҳрамони беллашув тугагач, таассуротлари билан ўртоқлашди.

- Бундай ўйин ҳақида нималарни айтган бўлардингиз?

- Ўйинни ҳамма оғир бўлишини биларди. Аммо шу билан бирга ғалаба қозонишимизга ҳам ишонгандик. Мухлисларимизнинг қўллаб-қувватлаши ҳам бизга далда бўлди. Мавсумни бундай ажойиб ғалаба билан бошлаш ёқимли.

- Ўша вазиятда узоқдан зарба берганингизда гол бўлишини кутганмидингиз?

- Захирадан майдонга тушаётганимда бош мураббийимиз менга тегишли кўрсатмаларни берди. Албатта, сенда ҳам вазиятинг бўлади, яхшилаб ҳаракат қил, сенга ишонаман, деган гапларни таъкидлади. Менга гол урасан, деб айтди. Ҳақиқатан менда битта имконият бўлди ва бундан фойдаландим. Бу ғалабамизни бош мураббийимиз Александр Андреевич Хомяковнинг туғилган кунига бағишлаймиз. Бизга ишонч билдирган барчадан миннатдормиз.

абдунабиев1

- Дарвозабон олдинга чиқиб кетганини сезгандингиз-а?

- Менга пас узатилганида қаршимда бир ўйинчи бор эди ва бошқа вариантим ҳам йўқ эди. Яъни, тўғри дарвоза томон тепишим кераклигини ҳис қилдим ва зарба бердим, гол бўлди.

- Ғалабани кутганмидингиз?

- Нафақат мен, балки бутун жамоа ҳам ғалаба қозонишимизни кутганди ва сезганди. Бунинг учун барчамиз майдонда астойдил ҳаракат қилишимиз керак эди. Биз учун тарих яратишимиз ҳам муҳим эди.

- Бу фаолиятингиздаги энг чиройли гол бўлдими?

- Албатта, “Насаф” дарвозасига урган голим фаолиятимдаги энг чиройлиси бўлди.

“Андижон” матбуот хизмати.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Bek 56
05/03/2023 13:19
Андижон ва Сардор Абдунабиев яшасин. Насафга келгуси у'йинда галаба тилаймен
Темиров Набижон
05/03/2023 16:10
Нефтчида битта ўйинда 5та гол урганди молодец