“Насаф” “Бухоро” билан учрашувда қизил либосда ўйнайди

Хабарингиз бор, бугун Ўбекистон Суперлигасида 2-тур ўйинлари старт олади. Қаршининг "Насаф" клуби бу тур ўз майдонида "Бухоро"ни қабул қилади.

Бугун ўйин олдидан ҳар иккала клуб расмийлари иштирокида митинг бўлиб ўтди. Бу ҳақда Қарши клуби расмий сайти хабар бермоқда.

Митинг “Марказий” стадионда ташкил этилди. Унда учрашувни ўтказиш бўйича бир қатор ташкилий масалалар муҳокама қилинди.

Шунингдек жамоалар эртага қандай либосларда майдонга тушиши ҳам аниқ бўлди. Унга кўра, "Насаф" эртага қизил либосларда майдонга тушади. “Бухоро” жамоаси эса майдонда кўк либосларда ҳаракат қилишади.  

Маълумот учун, "Насаф" - "Бухоро" учрашуви эртага 18.00 да старт олади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!