"Насаф" дарвозабонининг жароҳати жиддийми? Клуб шифокори жавоб берди
Ўзингизга маълум, кеча “Қўқон-1912” – “Насаф” учрашувининг 75-дақиқасида дарвозабон Умиджон Эргашев мезбонлар футболчиси Шохназар Норбеков билан тўқнашиб кетиши натижасида тез тиббий ёрдам машинасида майдонни тарк этган эди.
Умиджоннинг ҳозирги аҳволи ҳақида жамоа шифокори бизга ахборот берди.
“Умиджон Эргашевга дастлабки тез тиббий ёрдам кўрсатилган. Унга бош миянинг енгил чайқалиши ва лаб соҳасининг йиртилиши ташхиси қўйилди. Умиджон ҳозир жамоамиз билан бирга ва аҳволи қониқарли даражада. Эргашев яна бир бор тиббий кўрикдан ўтказилади ва шундан сўнг муолажалар тайинланади”, дейди - Маъруф Бердиев.
Биз ҳам Умиджон Эргашев тезроқ соғайиб, жамоамиз сафига қайтишини тилаб қоламиз, - дейилади “Насаф” клуби матбуот хизматининг хабарида.
Фикрлар