“Насаф” эртага тонгда Эронга жўнаб кетади

Хабарингиз бор, 13 февраль куни Қаршининг “Насаф” клуби Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи илк турида Теҳрон шаҳрининг “Персеполис” жамоасига қарши майдонга тушади.

Клуб расмий сайтининг маълум қилишича “аждарлар” эртага, 11 февраль куни тонгда Тошкент-Истанбул-Теҳрон йўналиши орқали Эрон пойтахтига жўнаб кетишади. Клуб делегацияси 34 кишидан иборат бўлиб, шуларнинг 20 нафари футболчилар ҳисобланади.

“Насаф” мураббийлари Теҳронга етиб борган куниёқ кечки пайт машғулот ўтказишни ҳам режалаштиришган.

Эслатиб ўтамиз, “Персеполис” - “Насаф” учрашуви 13 февраль куни Тошкент вақти билан соат 18:45да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!