"Насаф" эртага янги футболчиларнинг таништирув маросимини ўтказади

 

Ўзингизга маълум, “Насаф” футбол клуби давралар оралиғида ўз сафига икки нафар янги футболчини қўшиб олди.

Янги футболчиларни расмий таништирув маросимини ўтказиш маълум сабабларга кўра кечиктирилди. Бунга асосий сабаб, жамоанинг Ўзбекистон Кубоги баҳсларига тайёргарлиги ва иштироки бўлди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Ана шу расмий таништирув маросими эртага яъни 4 август жума куни “Марказий” стадионда бўлиб ўтади. Маросим соат 17:00да бошланади.

Расмий таништирув маросимидан сўнг клуб раҳбарияти, мураббийлари жамоа мухлислари билан ўзаро мулоқат ўтказишади. Улар мухлисларнинг қизиқтирган саволларига ҳам жавоб беришади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!