"Насаф" етакчиси Тошкент клубига ўтмоқда
Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси ҳамда "Насаф" клуби дарвозабони Абдувоҳид Неъматов фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттириши мумкин.
SPORTS.uz сайти журналисти Яҳёхўжа Улуғхўжаевнинг маълум қилишича, посбонга "Бунёдкор" қизиқмоқда. Айни дамда футболчи ва "қалдирғочлар" ўртасидаги музокаралар якуний даражага кўтарилган. Катта эҳтимол билан, у янги мавсумни тошкентликлар сафида бошлайди.
Воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз.
Фикрлар