“Насаф” футбол мактаби битирувчиларига дипломлар топширилди

Бугун “Насаф” футбол мактабининг 2000 йилда туғилган битирувчиларига дипломлар топшириш тантанали маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда "Насаф" матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Ўзингизга маълум, “Насаф” футбол мактаби 2009 йилдан буён фаолият юритади. Шу вақт мобайнида футбол мактабимиз, мамлакатимиздаги мавжуд футбол мактаблари орасида етакчи ўринлар қаторига қўшилди. Ҳар йили футбол мактабимизни кўплаб ёш футболчилар битириб чиқишмоқда. Улар нафақат “Насаф” жамоасида балки юртимиздаги кўплаб жамоларда тўп тепишмоқда. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, эндиликда улар орасида мамлакатимизнинг турли ёшдаги терма жамоалари сафида ҳам юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилаётган футболчилар бор.

Футбол мактабимиз тарбияланувчиларининг қўлга киритаётган ютуқлари салмоқлидир. Мисол тариқасида, бугунги битирувчиларимиздан иборат жамоамиз, олий ва биринчи лига тайёрлов гуруҳлари ўртасида яқинда ўтказилган Республика биринчилигида юқори биринчи ўринни эгаллашди. Ушбу битирувчиларимиз шунингдек бу йили Қашқадарё лигасида биринчиликни ҳамда Қашқадарё кубоги соҳиби ҳам бўлишганларини айтиш мумкин.

“Насаф” футбол мактабида Сергей Петрович Кучеренко бошчилигдаги устоз ва мураббийларимиз ёш футболчиларимизга дастлабки футбол сирларини ўргатиш билан бирга, уларга яхши тарбия ҳам бериб келишмоқда. Уларнинг меҳнати ва саъй-ҳаракатлари ҳам мақтовга лойиқ.

Бугунги танатанали йиғилишда “Насаф” ПФК бош менеджери Ш.С. Ярулин, “Насаф” ПФК спорт директори В.Н.Ни ҳамда “Насаф” жамоаси бош мураббийи Р.С.Бердиевлар иштирок этишди. Улар  битирувчиларимизни бугунги қувончли кун билан табриклаб, уларга дипломлар, фахрий ёрлиқлар ва эсдалик совғалари топширишди.

Шунингдек битирув кечасида ота-оналар, футбол мактабимиз мураббийлари ва тарбияланувчилари ҳам ҳозир бўлишди. Кечада битирувчиларимизнинг ота-оналари номидан, меҳнат фахрийси Сабоҳат Жўраевна Мирова сўзга чиқиб, ёш футболчиларимизга оқ фотиҳа берди ва клубимиз ҳамда футбол мактабимиз раҳбариятига, мураббийларимизга ташаккурлар изҳор қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!