"Насаф" футболчиси ОЧЛнинг энг яхши ярим ҳимоячилари қаторида!

"Насаф" ярим ҳимоячиси Марко Станоевич ОЧЛ гуруҳ босқичинг энг яхши ярим ҳимоячиларидан бири деб топилди.

ОФК ОЧЛ-2022 гуруҳ босқичида ўз чизиғида энг яхши ҳаракат қилган футболчиларни эътироф этмоқда. Марко гуруҳ босқичида 6 ўйинда 3 та гол урди, 10 та хавфли вазият яратди ва 47 та позицион курашда рақибларидан устун келди.

Станоевич билан биргаликда Салмон Ал Фараж ("Ал-Ҳилол"), Клейтон ("Китчи"), Наваф Ал Абд ("Ал-Шабаб"), Бруно Ламас ("Тегу"), Ахмед Жахух ("Мумбай Сити"), Юсуке Матсуо ("Урава Ред Даймондс"), Патомпхон Чароенраттанапиром ("Патхум Юнайтед") каби футболчилар энг яхши ярим ҳимоячилар гуруҳидан ўрин олишган.

Бундан сан олдинроқ Ҳусниддин Алиқулов ҳам ОЧЛ гуруҳ босқичинг энг яхши ҳимоячиларидан бири деб топилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!