"Насаф" футболчиси йирик ҳисобдаги ғалабадан сўнг: Фақат мени ажратиб кўрсатиш нотўғри бўлади

"Насаф" ОФК Кубоги “Ф” гуруҳи 2-турида Тожикистоннинг “Хўжанд” жамоаси билан куч синашди ва якунда 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ушбу учрашувда ҳам гол ҳам голли узатмани амалга оширган Шерзод Насруллаев бўлиб ўтган ўйин ҳақида ўз фикрлари билан бўлишди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

- Aвваламбор, барча мухлисларимизни ғалаба билан табриклайман. Учрашув ҳақида гапирадиган бўлсам, биз рақибимизни яхшилаб ўрганиб, шунга яраша тайёргарлик кўрган эдик. Барчамиз ўзимизга берилган кўрсатмаларни тўлиқ бажаришга ҳаракат қилдик ва якунда керакли натижага эришдик

- Сиз бўлиб ўтган икки учрашувда учта голли узатма ва бир маротаба рақиб дарвозасига гор уришга эришдингиз. Бу ҳақида ҳам ўз фикрларингиз билан бўлишсангиз?

- Фақат мени ажратиб кўрсатиш нотўғри бўлади. Бу ерда жамоадошларимнинг ҳам меҳнати катта. Лекин бу натижадан хурсандман ва майдондаги ҳаракатларим билан жамоамга фойдам текканидан мамнунман.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Akbarali Abdunazarov
18/05/2021 22:59
Шундай махоратли еш уйинчини термага олиш керак жаноб Абрамов, у жуда чиройли пас беради, у узатган тупларнинг 90 % гол билан якунланади, жарима майдонига жуда тез кириб кетади, у жуда еш футболчи, арабистоннинг исток хавосида еши катта уйинчиларни кучи етмайди ахир, жуссаси хам Шомуродовга ухшайди, термада Насруллаев, Машарипов ва Шомуродов жуда зур тандем булади, уйлаб куринглар чап канотда Машарипов билан иккаласи любой жамоани ериворади, Насруллаевни термага олишни талаб килайлик, Абрамов талаб киламиз!