"Насаф" ҳам янги футболчиларини таништирди

Бугун Қарши шаҳрида жойлашган Ёшлар марказидаги фаоллар залида «Насаф» жамоасига янги келиб қўшилган Жавоҳир Сидиқов, Муҳаммаджон Раҳимов, Шуҳрат Муҳаммадиев ва Азиз Амоновларнинг таништирув маросими бўлиб ўтди.

Бугунги тадбирда Қашқадарё вилояти ҳокими, Қашқадарё вилояти футбол ассоциацияси президенти Муротжон Бердиалиевич Азимов ҳамда вилоят раҳбарлари, жамоа мухлислари ва ОАВ ходимлари иштирок этишди.

Тадбирда дастлаб сўз олган вилоят ҳокими Муротжон Азимов «Насаф» жамоасининг ўтган мавсумда киритган ютуқларини эътироф этиб, янги мавсумда узоқ кутилган чемпионликни қўлга киритиш ҳаракат қилиш кераклигини айтиб, бунинг учун ўз ёрдамини аямаслигини айтиб ўтди.

насаф таништирув

Кейинги сўз навбати жамоамиз бош мураббийи Рўзиқул Бердиевга берилди. Рўзиқул Садуллаевич сўзга чиқиб, яратиб берилаётган шарт-шароитлар учун вилоят раҳбариятига, ҳомийларга ва жамоамиз ҳар доим қўллаб-қувватлаб турган мухлисларига ўз миннатдорчилигини билдириб ўтди.

Шундан сўнг жамоамизга янги келиб қўшилган Жавоҳир Сидиқов, Муҳаммаджон Раҳимов, Шуҳрат Муҳаммадиев ва Азиз Амоновлар мухлисларга таништирилди.

насаф таништирув1

Сўнгги сўз ўрнида жамоамиз президенти, «Шўртан газ-кимё мажмуаси» директори Шуҳрат Асланов жамоамизнинг сўнгги йилларда киритган ютуқлари бежизга эмаслигини, бу ўз вақтида тўғри йўлга қўйилган тизим маҳсули эканини таъкидлаб ўтди. Клуб президенти мухлислар ва ОАВ қаршисида мухлисларга юзланиб, янги мавсумда жамоанинг майдондаги чинакам 12 футболчисига айланишларини, ғалаба қозонганда ҳам мағлубиятга учраганда ҳам жамоани бир хил қўллаб-қувватлашга чорлади.

Маросим сўнгида мухлислар ўзларининг севимли футболчиларими билан эсдалик учун расмга тушишди.

Эслатиб ўтамиз, “Насаф” Суперлиганинг 1-турида Андижоннинг «Андижон» жамоасини қабул қилади. Беллашув 4 март куни 16:30 бошланади.

«Насаф» футбол клуби матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!