"Насаф" икки нафар етакчиси билан хайрлашди

CHERY AUTO

Қаршининг "Насаф" сафида ҳам ўзгаришлар кузатилмоқда. Жумладан, жамоа сафини тарк этаётганлар ҳам бор.

Tecno

Клуб матбуот хизмати Шерзод Насруллаев билан Жавоҳир Сидиқов "Насаф"ни тарк этганини маълум қилди.

“Насаф” футбол мактаби тарбияланувчиси, жамоамиз  ҳимоячиси Шерзод Насруллаев жамоамиз билан хайрлашмоқда.

Шерзод “Насаф” сафида тўп сурган йиллари давомида Ўзбекистон Суперлигасида икки марта кумуш, икки марта бронза ва бир марта олтин медалларни, шунингдек уч марта Ўзбекистон Кубоги ҳамда уч марта Ўзбекистон Суперкубогини қўлга киритди.

Эришилган барча ушбу ютуқлардаги ҳиссаси учун Шерзодга алоҳида миннатдорлик билдирамиз ва унинг кейинги фаолиятида улкан омад тилаймиз!

"2023 йилда жамоамиз сафига келиб қўшилган Жавоҳир Сидиқов қисқа вақт ичида клубимиз ютуқларига муносиб ҳисса қўшди.

Жавоҳирнинг меҳнати ва фидойилиги эвазига жамоамиз муҳим совринларни қўлга киритди. Бунинг учун клубимиз ҳамда мухлисларимиз номидан унга самимий миннатдорлик билдирамиз ва футболчилик фаолиятининг кейинги босқичида омад ва муваффақиятлар тилаймиз", - дейилади расмий хабарда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!