«Насаф» - «Динамо» (1:2) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида Рўзиқул Бердиев журналистлар саволларига жавоб қайтарди. Бу ҳақда "Динамо" клуби матбуот хизмати хабар берди.

- Афсуски, бугунги ўйинда мухлисларимизни хурсанд қила олмадик. Чунки, бугунги ўйин фақат Самарқанд жамоаси эмас, биз учун ҳам жуда муҳим эди. Биз мавсумни 5-ўринда тугатишимиз ҳам, 8-ўринда қолиб кетишимиз ҳам мумкин эди. Буни болаларга уқтирган эдик, аммо билмадим, нима сабаб бўлди, мағлуб бўлдик. Бугунги ўйин учун футболчиларимга алоҳида “раҳмат” дейман. Ўйинчиларимиздан бу даражадаги футболни умуман кутмагандим. Ҳозир кийиниш хонасида футболчилар билан алоҳида ва жиддий гаплашиб олдик. Агар улар жиддий вазифаси бор клубларда тўп сурмоқчи бўлишса, улар ўсиши керак. Мавсум давомидаги қўллаб-қувватлаш учун мухлисларга раҳмат дейман.

Такрорлайман, барча футболчилар билан жиддий гаплашиб олдик. Бу ўйин меҳмонлар учун жуда муҳимлигини тушуниб тургандик, аммо ўзимиз учун ҳам жуда зарур баҳс эди. Ўйлайманки, бугун кўрсатган ўйинимиз мағлубиятга мос бўлди. Биз ғалабага лойиқ вазият ярата олмадик. Биз деярли ҳужум чизиғисиз ўйнадик. Самарқанд жамоаси эса ўз ўйинини яхши ташкил қилиб, стандарт вазиятлардан ҳам унумли фойдаланди. Ўйин биз учун яхши тугамади.

- Рўзиқул ака, ўйиндан кейин ижтимоий тармоқларда «Насаф» ён қўшниси «Динамо»га “ёрдам берди” қабилидаги гаплар бўлаяпти. «Динамо» айнан ниманинг эвазига ғалаба қозонди деб ўйлайсиз?

- Бугун «Динамо» тартибли ўйини эвазига ютди. Чунки, Агамуродов жамоага келгандан буён жамоа тартибли ўйнашни бошлади. Айнан тартибли ўйнагани учун биз вазиятларни яратишда оқсадик. Голга тортадиган вазият ҳам деярли бўлмади. Биз кўрсатган ўйин умуман ўхшамади. Биз мавсумни 5-ўринда якунлашимиз керак эди. Шу боис барча футболчиларим кўрсатган ўйиндан норозиман. Ёш жамоамиз учун бешликка киришимиз учун жуда яхши натижа бўларди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Shoxrux MTJ
01/12/2019 13:04
Ruziqul berdiyev O'yinni sotdi 100%.. Muminjonov, Berdiyev, Boqoyev, Ashurmatov xammasi kelishilgan oyinlarda qatnashgan
Нодирбек Ахмедов
01/12/2019 12:59
Буни сандан олдин хам айтишган Рузикул. Кишлогинга бориб пишагинг алдаб юр ,халкни алдай олмайсан нобакор.
&
AzizXudoyberdiyev
01/12/2019 16:18
Yo'q kelishilgan o'yin bomadi.Dimamoga bu o'yin juda muhim bo'lganligi uchun yutdi
&
Сурхон К
02/12/2019 17:15
Дунё футболи сотилганда Ннасаф сотилмайдима. Керак булса Пели Марадоналар сотган. Узимиздаям шу ишлар буляпти. Шунинг ун ривожланиш йук.
&
SHaxbozBekmurodov
01/12/2019 19:33
Nasaf haqiqatdan ruhiy tomonlama chempionatni yakunlagan edi, Nasafni sotib olishga dinamoni puli yitmaydi, puli bo‘lsa klubga kir yuvish mashenasi olib kelardi Aziz Ibragimov Dinamoda o‘ynab yurgan payti, kursatuvga chiqib, shunday degandi, Dinamoda sharoit yuq hatto kiyimlarimizni qo‘lda yuvamiz,
Murod Panjiev
01/12/2019 20:19
Шуни унутма динамони футбол приземлении вилоят хокими сурхон хам начал хам уйини сотди чунки булар очлга чиколмади сухими Суперлига яхши уринларга жойлашиб олган лекин Динамо эплолмади чунки агмк хам бухорога уйини берди
&
Lochin79
01/12/2019 19:12
Endi ruziqulni gajinglar.silaga nima kerak.agar shu ketsa tamom nasaf.gap yuq bu yilgi uyiniga uyiniga .keraksiz uyin edi.agar natija uchun uynalganda boshqacha bulardi.bollar ruhiy tomondan chempionatni tugatib bulgan edi.shuni uchun jon kuydirmadi.5 urin nimayu,8 urin nima .kelasi yilga omad.
Bizaniki 9 urinda hursandmiz.kelasi yilga umid qilib qolamiz.inshallah
Расулжон Тоштемиров
01/12/2019 14:32
Насаф насаф дейсан насафинг хам сотилдику койилман насафчилар бундан кейин нима дейсан хайронман
01/12/2019 23:27
Folbin Nasaf murabbiyi uyinni sotmaydi