"Насаф" кичик таътилга чиқди

Бугун “аждарлар” иккига бўлинган ҳолда назорат учрашуви ташкил қилишди. “Оқлар” ва “кўклар” ўртасида кечган басда “кўклар” 5:2 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Голларни Ойбек Бозоров (2), Дилшод Раҳматуллаев, Мбеке Сиебатчеу, Муродбек Хўжамбердиев — Шароф Муҳитдинов ва Шаҳбоз Нуриддинов киритди.

Назорат учрашувидан сўнг, футболчиларга жавоб берилди. “Аждарлар” 20 январда ўз қароргоҳида йиғилади ва тиббий кўрикдан ўтади, - дея хабар берди, клуб матбуот хизмати.

Ўз ўрнида шуни ҳам қўшимча қилиш жоизки, “Насаф” етакчилари – Бобур Абдухолиқов ҳамда Шароф Муҳитдиновнинг охирги пайтларда клубни тарк этиши кутилаётганди. Лекин ҳозирча иккала футболчи ҳам жамоа билан бирга, бугунги ўзаро учрашувда улар ҳам иштирок этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!