"Насаф" мавсумни қолган клублардан эртароқ бошлайди

Осиё Чемпионлар лигаси 2022 йилги мавсумида иштирок этиб, гуруҳ босқичини муваффақиятли якунлаган "Насаф" клубининг плей-оффдаги ўйини санаси аниқ бўлганди.

Қаршиликлар 19 февраль санасида Қатарда нимчорак финал учрашувини ўтказади. Қатар мезбонлигида ўтадиган баҳсда вакилларимизга Саудия Арабистонининг "Ал-Шабаб" жамоаси рақиблик қилади. Шу тариқа, "аждарлар" мавсумни Суперлиганинг қолган клубларидан эртароқ бошлайди.

Агар Бердиев шогирдлари ўз юришини муваффақиятли давом эттира олса, араб диёрида 26 февралгача қолиши мумкин. Ушбу беллашув 26 февралга белгиланган. Ўзбекистон Суперкубоги ҳам шунга яқин санада бўлиб ўтади ва унда қаршиликлар иштирок этади.

Маълумот учун, "Насаф" Ўзбекистон кубогида зафар қучиб, Суперлигада 3-ўринни банд этганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!