"Насаф" мураббийи: Трансферлар? Кўрпага қараб оёқ узатяпмиз

“Пахтакор” ва “Насаф” жамоалари ўртасидаги Суперкубок баҳсидан (1:0) сўнг “аждарлар” устози Шуҳрат Тошпўлатов матбуот анжуманида иштирок этди.

Йигитлар охиригача курашди ва бунинг учун уларга раҳмат айтаман. Голга тортадиган вазиятлар кўп бўлди, аммо тажриба ва маҳорат етишмади. Ҳимояда концентрацияни йўқотганлигимиз боис дарвозамиздан тўп олиб чиқдик. Тушкунликка тушиш керак эмас. 3 кундан сўнг, яна “Пахтакор”га қарши ўйнаймиз. Бугунги ўйиндан хулоса чиқариб, Қаршидаги баҳсда ижобий натижага эришамиз, деб ўйлайман.

Биринчи бўлимда ҳам, иккинчи бўлимда ҳам йигитлар ҳаракат қилди. Охирги дақиқада ҳам яхши вазият бўлди, афсуски, ундан фойдалана олмадик.

Ҳакамларга баҳо қўядиган мутахассислар бор. Бизнинг ишимиз футбол ўйнаш. Ҳакамлик борасида эътироз йўқ.

Янги жамоа шакллантиряпмиз. Ёшларга имкон бериб, уларнинг тажриба ва маҳоратини оширишга ҳаракат қиламиз.  Таркибни кучайтириш? Кучли футболчи олиш учун маблағ керак. Кўрпага қараб оёқ узатяпмиз. Иложи йўқ, ёшлар билан ҳаракат қиламиз”, – Тошпўлатов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!