"Насаф" "Навбаҳор" етакчисига қизиқиш билдирмоқда
"Навбаҳор" жамоаси етакчиларидан бири Аббос Ғуломовга Суперлиганинг нақд 5 та жамоасидан таклифлар бўлмоқда.
SPORTS.uz сайти журналисти Ойбек Юлдошевга маълум бўлишича, улар орасида Қаршининг "Насаф" жамоаси фаворит бўлиб турибди. 27 ёшли футболчининг ўзи ҳали бир қарорга келмаган.
Маълумот учун, Ғуломов жорий мавсум Суперлигада 29 ўйин (2280 дақиқа) ўтказиб, 10 гол урди ва икки бора шерикларининг голига ассист берди. Футболчи жорий мавсум йил кашфиёти мукофоти учун номзодлар қаторига ҳам кирди. Унинг "лочинлар" билан шартномаси жорий йилнинг 31 декабрь куни якунланади.



Фикрлар