“Насаф” нега ғалабани қўлдан чиқарди? Қосимов ва Бердиев тўқнашувида ким бир қадам олдинда бўлди?! Қаршидаги учрашувни муҳокама қиламиз!

SPORTS.uz ҳозиргина якунига етган “Насаф” ва AГМК ўртасидаги учрашув ҳақида фикр юритади.

Мураббийлар дуэли:

Бердиев ўз услубига содиқ, аммо...

лкущплщулкп

“Пахтакор”га бой берилган илк турдаги ўйиндан сўнг, Бердиев ҳеч нарсани ўзгартиргани йўқ. “Насаф” бош мураббийи Олмалиқ клубига қарши ўша-ўша ўйин услубига содиқ қолди ва илк дақиқаларданоқ 4-3-3 схемасидан фойдаланди. Тажрибали мутахассис тезкор гол киритиш ва илк 30 дақиқани супер даражада ўтказишга эътибор берди.

Рўзиқул Саъдуллаевич қанот ҳимоячиларини алоҳида вазифа билан “жангга” ташлади. Шерзод Насруллаев ва Жўрабек Маннонов олдинга интилиш вазифаси билан ўйнади. Ҳужумдаги вингерлар Бозоров ва Йўлдошев қарши ҳужум чоғида марказга кўчиши ва қанот ҳимоячиларига бўш зона очиб бериши лозим эди.

Қосимов улгурди

лркещкелрщклер

Миржалол Қўшоқович ҳам “Локомотив”га қарши ўйиндан фарқли ўлароқ, эҳтиёткор тактикадан фойдаланди. Қосимов бир неча йиллардан бери фойдаланиб келаётган 4-2-3-1 схемасига мурожаат этди. Қанотларда Фортес ва Тошматов ҳужум уюштириш вазифаси юклатилган бўлиб, Қосимов биринчи навбатда тўп назоратига урғу берди.

Захира ўриндиғида Зафар Полвонов бўлишига қарамай, мутахассис яна Касьянга имкон беришга қарор қилди. Миржалол Қўшоқович асосий эътиборини яккакурашларда ғалаба қозониш ва стандарт вазиятлардан максимум наф чиқаришга қаратди. Танланган тактика ва ўйин услуби жуда содда, бироқ самарали эди.

Ўйин жараёни

Қосимов танлаган тактик схема ҳакам ҳуштаги чалинганидан 5 дақиқа ўтиб йўққа чиқди. Шерзод Насруллаевнинг қанотдан ёриб кириб, тўпни узатиб бериши гол билан якунланди. Жарима майдончаси ичида тўғри жой танлаган Ҳусайн Норчаев боши билан тўпни дарвозага жойлаб қўйди. Бу аниқ зарба ўйиндаги барча нарсани ўзгартириб юборди. Тезкор гол икки жамоа учун икки хил таъсир кўрсатди.

лукрщулкщрлукщлр

Эътиборлиси шундаки, илк таймда “Насаф” 2 бор ҳисобдаги устунлигини яхшилаб олиши мумкин эди, бироқ ҳужумдаги вазиятни гол билан якунлашнинг имкони бўлмади. Миржалол Қосимов биринчи бўлимнинг ўзидаёқ вазиятни ўнгламоқчи эди, аммо “Насаф”нинг қанот вингерлари AГМКни ҳужумга ўтишига имкон бермади. Исталган дақиқада рақиб қанотлар орқали ҳужумга боришини инобатга олган Қосимов ҳужумларни тўлиқлигича позицион уюштиришга кўрсатма берди. Меҳмонлар бутун жамоа бўлиб ҳужумга ўтиш мақсадида бир неча дақиқа сарфлагани учун “Насаф” майдон марказини рақибига топшириб қўйди. Ўйининг 40-дақиқасига қадар Бердиев илк тактик кўрсатмаларини ўзгартиргани йўқ.

керлщкелрщкелр

Иккинчи бўлим бошланиши билан барчаси ўзгача тус олди. Қосимов шогирдларини тўлиқ олдинга ўтишга чорлади. “Насаф” эса, ушбу таймда вазиятдан келиб чиқиб ҳаракат қилишни бошлади. 53-дақиқада Рўзиқул Бердиев захирадан Aбубакир Ризо Турдалиевни Шоҳмалик Комиловнинг ўрнига майдонга ташлади. Бу юриш орқали Бердиев жамоа ўйин схемасини 4-1-4-1 га ўзгартирди. Кейинроқ Станоевичнинг захирага олиниши орқали қаршиликлар тўлиқ натижа учун ҳаракат қилишга ўтди. Серб ўйинни тарк этгач, “Насаф” майдон марказидаги курашларда ғалаба қозона бошлади. Ойбек Бозоров рейдлари билан ўйинга кўрк қўшганини инобатга олмасак, “Марказий”га йиғилган мухлислар зерикиб ҳам қолди. Бердиев “Пахтакор” билан ўйиндаги омадсизликдан сўнг, биринчи ўринга эҳтиёткорликни қўйди. AГМК эса, ўзининг узоқ чўзилувчи позицион ҳужумлари билан ўйин темпини анча тушириб юборди. 75-дақиқага келиб, тўп учун кураш майдон марказига кўчди. Шу ерда Қосимовнинг захираси анча кучли экани қўл келди. Ҳусниддин Ғофуров ва Зафар Полвонов жамоасига майдондаги устунликни таъминлаб берди. AГМК прессингни Aбдувоҳид Неъматовнинг дарвозаси олдидан бошлади. Оқибатда, “Насаф” таваккал қилмаслик учун тўпни иккинчи қаватдан олдиндагиларга узатиб бера бошлади. Ҳужумдаги учлик баланд бўйли эмаслиги панд берди.

керлщкелрщклер

AГМК 80-дақиқага келиб, тўлиқ майдон марказини эгаллади. Бердиев ҳаводан келаётган тўплар учун курашда фаолроқ бўлиши учун Норчаевни Муҳриддин Зоировга алмаштирди. “Шерлар”га қарши ўйиндан фарқли ўлароқ, Бердиев иккинчи бўлимдаги ўзгаришлар билан ўз позицияни яхшиламоқчи бўлди. Қосимов эса, ўз услубига қарши борди. У 80-дақиқада таянч зонасидаги Санжар Турсуновни захирага олди ва Зафар Полвоновни “жангга” ташлади. AГМК ўз ўйин схемасини 4-4-2 га ўзгартирди. Иккита марказий ҳужумчи “Насаф” жарима майдончаси ичида саросима пайдо бўлишига сабаб бўлди. Оқибатда, орадан 2 дақиқа ўтиб голландиялик Элвин Фортес “аждарлар” дарвозасини ишғол қилди.

зрекдзрдкезкер

Тўғри, қаршиликлар вазиятдан чиқиб кетишга ҳаракат қилди, аммо майдон маркази қўлдан чиққан, ўйин темпи эса анча тушиб кетган эди. Натижада, “Насаф” иккинчи турда ортиқча эҳтиёткорлиги учун 3 очкодан қуруқ қолди. AГМК эса, ўз вақтида таваккал қилгани учун Олмалиққа бир очко билан қайтди.

Учрашув қаҳрамони

укплщкулпщуклпукп

Сўзсиз, Элвин Фортес “Марказий”даги энг яхши футболчи бўлди. Бутун ўйин давомида фаол бўлишга уринди ва ҳисобни тенглаштирди. Қосимовнинг янги топилмаси қаторасига иккинчи турда ҳам гол киритгани таҳсинга сазовор. Энг муҳими шундаки, у оғир ўйинларда номини таблога ёздириб қўймоқда.

Ҳадемай бу сермаҳсуллик AГМКга чемпионлик учун кураш имкониятини яратиб бериши ҳам мумкин. Ҳозирча, Элвин ўйиннинг энг яхши футболчиси.

Сўнгги сўз ўрнида

келрщкерщлкер

Учрашув кўпчилик кутганидек томошабоб бўлгани йўқ. Майдон маркази ва иккинчи қаватдаги курашлар, хато узатмалар ва эҳтиёткорлик ўйинни зерикарли тус олишга сабаб бўлди. Нима ҳам дердик, баъзан шунақаси ҳам бўлиб туради.

“Насаф” жамоасидаги кадрлар муаммоси барибир кўзга ташланмоқда. Жамоада соф ҳужумчи йўқ. Қаршиликларга баланд бўйли, иккинчи қаватда фаол бўлишга қодир ижрочи керак. Бу фактор “кончилар” билан баҳсда яққол кўзга ташланди.

Олмалиқ клубида ҳам муаммолар йўқ эмас. Жамоанинг майдон маркази ва ҳужум чизиғи ўртасида узилишлар кузатилмоқда. “Локомотив”га қарши баҳсда ҳам бу кўзга ташланган эди. Шундай бўлсада, мавсум энди бошланди. Секин-асталик билан чизиқлар ўртасидаги боғламлик пайдо бўлиши аниқ.

Яҳёхўжа Улуғхўжаев

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!