"Насаф" Нуруллоев билан шартнома узайтирилганини эълон қилди

“Насаф” клуби Сухроб Нуруллоев билан шартномани узайтирди.

Томонлар бир йиллик шартномага имзо чекди. Нуруллоев 2021 йилдан буён “аждарлар” шарафини ҳимоя қилади. Футболчи “Насаф” билан икки бор Ўзбекистон кубоги ва бир марта Суперлиганинг бронза медалини қўлга киритган.

У ўтган мавсум Бердиев қўл остида 22 учрашувда майдонга тушиб, 1 марта рақиб дарвозасига йўл топишнинг уддасидан чиққан.

“Насаф” футбол клуби матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!