"Насаф" Олий лигада "Нефтчи"га қарши дебют қилган (превью)

"Насаф" Суперлиганинг қолдирилган 8-турида Фарғонада “Нефтчи” жамоаси меҳмони бўлади. Беллашув 2-июль куни соат 20:00 да старт олади.

Ушбу жамоалар ўртасидаги беллашувлар доимо қизиқарли бўлган. Қарши жамоаси Ўзбекистон Олий Лигасида айнан “Нефтчи” жамоасига қарши катта футболда дебют учрашувини ўтказган.

“Нефтчи” жамоаси билан ўзаро учрашувлардаги фактлар билан танишинг:

Жамоалар Ўзбекистон чемпионатида ҳозирга қадар 48 бор куч синашишган. Бўлиб ўтган 20 учрашувда “аждарлар”, 17 ўйинда эса фарғоналиклар ғалаба қозонишган. 11 учрашувда эса томонлар муросаа кўчасини танлашган.

Тўплар нисбати 64:54 га тенг. Устунлик қаршиликлар томонида.

Ўзаро учрашувларда қайд этилган энг юқори ҳисоблар қуйидагича: “Насаф” – “Нефтчи” 4:1, “Нефтчи” – “Насаф” 4:0.

Эътиборингизга Фарғонада бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув натижаларини ҳавола этамиз:

22.06.2022  Нефтчи — Насаф  1:1
22.09.2018  Нефтчи — Насаф  3:1
01.03.2018  Нефтчи — Насаф  0:0
13.10.2017  Нефтчи — Насаф  0:3
21.06.2016  Нефтчи — Насаф  2:2


                                                                                           “Насаф” футбол клуби матбуот хизмати.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!