
"Насаф" ўртоқлик учрашувида "Машъал"ни енгди
Бугун "Насаф" иккинчи даврага тайёргарлик доирасида Муборакнинг "Машъал" жамоаси билан беллашди.
"Насаф" матбуот хизматининг хабар беришича, назорат учрашувида қаршиликлар 1:0 ҳисобида зафар қучишди. Учрашувдаги ягона голни 54-дақиқада Жавоҳир Сидиқов киритди.
"Насаф" эртага иккинчи даврага тайёргарлик доирасида Ғузорнинг "Шўртан" жамоаси билан куч синашади.
"Насаф" - "Машъал" - 1:0
Гол: Жавоҳир Сидиқов, 54 - 1:0.
"Насаф": Олександр Воробей, Ғолиб Ғайбуллаев, Умарбек Эшмуродов, Муродбек Раҳматов, Жавоҳир Сидиқов, Шароф Муҳитдинов, Суҳроб Нуруллоев, Ҳусайн Норчаев, Шерзод Насруллаев, Диёрбек Абдуназаров, Ойбек Бозоров.
Захирадан майдонга тушганлар: Яшнарбек Бердираҳмонов, Самандар Тоиров, Жавоҳир Убайдуллаев, Стефан Чолович, Тохир Қудратов, Зафар Саъдуллаев, Баҳодир Ҳалилов.
Комментарии