"Насаф" ўз етакчиларидан бири билан шартномани узайтирди (Фото)

“Насаф” футбол клуби тажрибали ярим ҳимоячи Aкмал Мозговой билан шартномани узайтирди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Манбанинг маълум қилишича, Aкмал жамоа билан 2025 йилнинг охиригача амал қиладиган битимни имзолаган.

photo_2023-11-22_11-20-42

Aкмал Мозговой 2018 йилдан буён қаршиликлар шарафини ҳимоя қилади. Футболчи “Насаф” билан уч марта Ўзбекистон Кубогини, бир марта Ўзбекистон Суперкубогини, бир марта Суперлиганинг кумуш ва бир марта бронза медалларини қўлга киритган.

photo_2023-11-22_11-17-01

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!