“Насаф” Ўзбекистон Кубогини танлайдими ёки Суперлига чемпионлигини? Рўзиқул Бердиев жавоб берди
30 октябрь куни Бухорода Ўзбекистон Кубоги финал баҳси бўлиб ўтади. Бугун ушбу беллашув олдидан жамоалар бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ва футболчилар Умар Эшмуродов ҳамда Марко Станоевич иштирок этди.
Рўзиқул Бердиев: Эртанги ўйин ажойиб руҳда бўлади. Стадионни кўрдик. Майдоннинг ҳолати яхши. Майдонда иккита етакчи жамоалар ғалаба учун жанг қилади. Ушбу баҳсга яхши тайёргарлик кўрдик. Асосий мақсадимиз, ижобий натижа қайд этиб мухлисларни хурсанд этиш. Бундай ўйинларда тажриба тўпладик ва бу эртага қўл келади, деган умиддамиз.
Норчаевнинг йўқлиги биз учун катта йўқотиш. Афсуски, финални ўтказиб юборади. Ярим финални ҳам йўқотиш билан ўйнадик. Баъзида бу тактик схемаларнинг ўзгаришига олиб келади. Жамоаларда бундай ҳолатлар учраб туради. Ўйлайманки, бошқа футболчилар Ҳусаиннинг ўрнини билинтирмасликка ҳаракат қилишади. Бундан ташқари ёш ҳужумчимиз бор ва керак бўлса уни ҳам финалда майдонга туширишимиз мумкин.
“Насаф” кубок ёки Суперлигадан бири танлаш имкониятини бўлса қай бирига эътибор қаратади? Иккаласини ҳам. Чунки биздан мухлислар ғалабалар кутяпти. Қайсидир мусобақани ажратмаган бўлардим.
“Навбаҳор” ҳар йилгидан бу мавсум кучли ўтмоқда. Шунинг учун эртанги ўйин осон бўлмаслигини билиб турибмиз. Финалда ғалабага интиламиз. Футболчилар ҳамма нарсага тайёр туради.
Пенальтини яна Станоевичга бериладими? Йўқ. Агар яна пенальти бўлса бошқа футболчи амалга оширади. Чунки 11 метрдан бошқалар фойдаланарди. Асосан руҳий ҳолатига эътибор қаратилади.
Қанотдаги футболчилар Саитов ва Насруллаев катта ҳажмдаги ишни амалга оширади. Бунда чарчоқ аломатлари кузатилади. Уларнинг эътирози бўлиши мумкин. Лекин бундай ҳолатда нима қилиш кераклигини мураббий ҳал қилади.
Финалда икки жамоа ҳам эҳтиёткор ўйин намойиш этиши мумкин. Чунки финал битта ўйиндан иборат бўлади. Ҳамма эътиборни кучайтиради. Шунинг учун ҳеч ким таваккалга бормаса керак.
Эртага стадион тўлиб-тошишини кутяпман. Чунки охирги пайтларда бу икки жамоа ва уларнинг мухлислари авжига чиққан. Финалда мухлисларни хурсанд қилишга интиламиз.
Умар Эшмуродов: Эртага биз учун мавсумдаги муҳим ўйинлардан бири бўлади. Бунинг учун боримизни берамиз.
Финалга келиш учун мухлислар ва яқинларимиз ҳаракат қилишяпти. Эртага ишқибозлар бизни қўллаб-қувватлайди.
Майдон яхши ҳолатда. Лекин яна қараш керак. 4 ойда майсанинг ҳолати ўзгарган.
Марко Станоевич: Финал бу байрам. Мухлисларни стадионга чорлаб қоламиз. Футбол мухлислар учун. Шу боис эртага ғалаба орқали ишқибозларимизни хурсанд қилишга интиламиз.
Фикрлар