“Насаф” ПФК раҳбариятида ўзгариш бўлди
Ads

Бугун “Насаф” футбол клубида навбатдан ташқари йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Манбанинг маълум қилишича, шу кунгача клуб структурасида турли лавозимларда фаолият олиб борган Юнус Набиев жамоа спорт директори лавозимига тайинланди.

Шу кунгача ушбу лавозимда ишлаб келган Николай Минчев билан клуб ўртасидаги шартнома ўз ниҳоясига етди ва кейинги фаолиятини Суперлиганинг бошқа клубида олиб борадиган бўлди.

Бизнинг маълумот:

Набиев Юнус Юсупович - 1982 йил Қарши шаҳрида туғилган.

2003 йилда Қарши Давлат университетини тамомлаган.

2010 йилдан буён "Насаф" ПФКда фаолият юритиб келмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
rakurs
03/07/2019 10:24
Николай Минчевни Навбахорга таклиф килиш керак. Тажрибасини олиш керак!!! Умуман Матбуот котибимас, тадбиркорлар клуб тепасига келса яхши буларди. Бефойда гап шундогам етарли :)
&
Dima Muratov
02/07/2019 21:37
Yunus Nabiev uzimizdan ekanlar.
Xudo xolasa Nasafni chempion qilamiz.