"Насаф" президенти бугунги ғалаба билан қашқадарёлик мухлисларни табриклади
Ўзбекистон Суперлигаси 20-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Насаф" учрашуви ниҳоясига етди. Унда меҳмонлар 1:0 ҳисобида зафар қучди.
Ушбу ғалабадан сўнг "аждарлар" президенти Шухрат Асланов қашқадарёлик мухлисларни ғалаба билан муборакбод этди.
"Севимли “Насаф” жамоамиз Тошкентда кечган чемпионлик йўлидаги асосий баҳсда ғалаба қозонди. Шунингдек, жамоамиз Ўзбекистон кубоги баҳсларида ярим финалда ўз юришини давом эттирмоқда.
Қувонарлиси шундаки, аёллар ўртасида футбол бўйича Ўзбекистон чемпионатида Қаршининг “Севинч” жамоаси ҳам турнир жадвалида пешқадамлик қилиш билан бирга, бугун меҳмонда АГМК-W жамоасига қарши кечган ўйинда 2:4 ҳисобида иродали ғалабага эришди ва ярим финал баҳсларига йўлланмани қўлга киритди.
Воҳамизнинг барча футбол мухлисларини ғалабалар билан табриклаймиз. Ғалабалар бардавом бўлсин!", - деди клуб президенти.
Фикрлар