“Насаф” Қаршининг бошқа клуби билан бирлаштирилиши режалаштирилмоқда - ЎзПФЛ

2021 йилда аёллар ўртасидаги мамлакат чемпионати Олий лигасида 10 та жамоа иштирок этди.

Қаршининг “Севинч” жамоасидан ташқари барча жамоа Суперлига клублари қошида ташкил этилганлиги боис Профессионал мақомга эга бўлди (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси мажлисининг 2012 йил 18 декабридаги 293-сонли Баённомаси асосида). 13 карра чемпион, икки маротабадан кумуш ва бронза медаллари соҳиби, ўн карра Ўзбекистон Кубоги ғолиби, икки маротаба Суперкубок эгаси “Севинч” 2003 йилдан буён алоҳида, аёллар профессионал футбол клуби мақомида фаолият юритиб келди.

2022 йилнинг январь ойида “Севинч” жамоасини “Насаф” ПФК таркибига киритиш режалаштирилган. “Насаф” ПФКнинг ҳам, “Севинч” клубининг ҳам таъсисчиси “Шўртангазкимё” мажмуаси ҳисобланади. Қашқадарё вилоятининг эркаклар ва аёллар бош жамоалари ҳисобланган “Насаф” ПФК ва “Севинч” клубларини бирлаштириш ҳам айнан таъсисчининг режаси асосида амалга ошириляпти.

ЎзПФЛ матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Лучше Насаф
18/01/2022 21:09
Тушунмадим шунда Севинч йук булиб кетадими
&
Бруно
18/01/2022 19:34
Бунёдкорни хам қушинглар насафга унда