"Насаф" Сербия жамоасини мағлуб этди, Шаладан дубль!

CHERY AUTO

Қаршининг "Насаф" жамоаси куннинг иккинчи ярмида Анталиядаги ўқув-машғулот йиғини доирасида навбатдаги назорат учрашувида майдонга тушди. "Аждарлар"нинг иккинчи рақиби Сербия Суперлигаси вакили — "Раднички Ниш" жамоаси бўлди.

Tecno

Учрашув давомида қаршиликлар ишончли ва ташаббускор ўйин намойиш этиб, рақиб устидан 3:0 ҳисобида йирик ғалабага эришди. Голларга Аденис Шала (дубль) ва Баҳодир Халиловлар муаллифлик қилди.

"Насаф" қуйидаги таркибда ўйинни бошлади:

Абдувоҳид Неъматов, Алибек Давронов, Ғолиб Ғайбуллаев, Муродбек Раҳматов, Аденис Шала, Бобир Абдихолиқов, Шароф Муҳитдинов, Ойбек Рустамов, Баҳодир Халилов, Диёрбек Абдуназаров, Умарбек Эшмуродов.

Захирадан майдонга тушганлар:

Қувонч Хушвақтов, Яшнар Бердираҳмонов, Беҳрўз Ҳайдаров, Дарвон Усмонов.

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!