"Насаф" собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи

Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси Ўзбекистон терма жамоаси ва Малайзиянинг "Селангор" клуби ҳимоячиси Умар Эшмуродовни ўз сафига қўшиб олиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик.

Бизга маълум бўлишича, "Насаф" собиқ сардорини ортга қайтармоқчи. Қарши клуби футболчи билан боғланган. Бироқ Эшмуродовнинг Малайзия клуби билан яна бир йиллик контракти бор.

Маълумот учун, Эшмуродов 2023 йилги мавсум охирида "аждарлар" сафини тарк этиб, Малайзия клубига ўтган эди. Тажрибали фулбек жорий мавсум Малайзия Суперлигасида 11 ўйинда қатнашиб, битта гол ҳам урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!