"Насаф" тожик клубини йирик ҳисобда енгди (видео)

ОФК кубогининг 2-турида “Насаф” мезбон Тожикистоннинг “Хўжанд” клубига қарши баҳс олиб борди.

“Аждарлар” иккинчи ўйинда ҳам йирик ҳисобда зафар қучди. Акмал Мозговой (9'), Ҳусниддин Алиқулов (42') ва Шерзод Нуриллаев (45+2') томонидан киритилган голлар “Насаф”нинг 3:0 ҳисобидаги ғалабасини таъминлади. Шу тариқа Рўзиқул Бердиев шогирдлари муддатидан аввал плей-офф босқичи масаласини ҳал қилди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!