Ads

Иккинчи давра тайёргарликларини ўз қароргоҳида давом эттираётган Қаршининг "Насаф" жамоаси, бугундан тўлиқ таркибда машғулотларга киришди. U-22 терма жамоамиз сафига жалб этилган футболчилар ҳам бугундан машғулотларни бошлашди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Миллий терма терма жамоамиз сафидаги хорижий йиғиндан қайтиб келган футболчилари Акмал Шораҳмедов, Фарруҳ Сайфиев ва Баҳром Абдураҳимовлар бугун тикланиш машқларини бажаришди. Улар эртадан умумжамоа машғулотларига киришади.

Қаршиликлар сафимига янги қўшилган Жасур Ҳасанов ва Умарбек Эшмуродовлар ҳам астойдил машғулотларда иштирок этишмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, жамоамиз 28 июл жума куни Ўзбекистон Кубоги чорак финал жавоб учрашувини "Қўқон-1912" жамоасига қарши ўтказади. Тайёргарликлардаги асосий эътибор мана шу учрашувга  қаратилган.