"Насаф" Туркиядаги йиғини доирасида "Ворскла"га қарши майдонга тушди

“Насаф” футболчилари Туркиядаги йиғини давомида навбатдаги назорат баҳсида қатнашдилар. Бу сафарги рақиб Украина чемпионатида ўз ўрнига эга бўлган “Ворскла” клуби бўлди.

Мазкур қарама-қаршиликда ҳар иккала жамоа харчанд уринмаси гол уришнинг уддасидан чиқа олмадилар ва 0:0 ҳисобини ҳеч ким ўзгартира олмади.

“Насаф”: Умид Эргашев, Ғолиб Ғайбуллаев, Дилшод Саитов, Умар Эшмуродов, Шерзод Насруллаев, Иван Соловьёв, Шароф Муҳитдинов, Суҳроб Нуруллаев, Акмал Мозговой, Марко Станоевич, Хусайн Норчаев.

Захирадан майдонга тушганлар: Абдувоҳид Неъматов, Хусниддин Алиқулов, Баҳром Абдураҳимов, Ойбек Бозоров, Азиз Холмуродов, Мурод Раҳматов, Зафармурод Абдураҳматов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!