"Насаф" ва "Келме" спорт бренди ўртасида меморандум имзоланди
7 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг оммавий ва профессионал футболни ҳар томонлама ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида қарори имзоланган эди. Қарорда футбол инфратузилмасини моддий-техник жиҳатдан янада яхшилаш ҳамда халқаро талабларга мослаштириш масалалари ҳам ўрин олган.
Ҳозирда Президент қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида «Келме» спорт брендининг таклифига биноан «Насаф» футбол клубининг халқаро алоқалар ва тижорат бўйича бош директор ўринбосари Қобилжон Шодмонов ҳозирда Хитой давлатида бўлиб турибди.
«Насаф» футбол клуби 2023 йилдан бошлаб Испаниянинг «Келме» спорт бренди маҳсулотларидан фойдаланишни бошлаганидан хабарингиз бор.
Куни кеча, «Насаф» футбол клубининг халқаро алоқалар ва тижорат бўйича бош директор ўринбосари Қобилжон Шодмонов ва «Келме» брендининг Осиё бозоридаги фаолияти учун масъул бўлган «Келме Азиа» компанияси вице-президенти Wу Хиаолинг иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Тадбир давомида икки томонлама ўрнатилган ҳамкорликни янада ривожлантириш ва жамоамизнинг моддий техник базасини яхшилаш, «Келме» бренди билан истиқболли лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олинди. Маросим сўнггида ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш тўғрисидаги меморандум имзоланди.
«Насаф» футбол клуби матбуот хизмати.
Фикрлар