"Насаф" ярим ҳимоячиси билан шартномани узайтирди
"Насаф" жамоаси тажрибали ярим ҳимоячи Шароф Муҳитдинов билан шартномани узайтирди. Бу ҳақда клуб матбуоти хабар берди.
"Моҳир ярим ҳимоячимиз Шароф Муҳитдинов жамоамиз билан шартномасини узайтирди ва яна бир йил "аждарлар" шарафини ҳимоя қилади.
Ўзининг паслари ва шедевр голлари билан мухлислар кўнглидан жой олган футболчимизга ва жамоамизга омад тилаймиз", - дейилади хабарда.
Маълумот учун, Муҳитдинов 2025 йилги мавсум Суперлигада 29 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.




Фикрлар