"Насаф" ёш ҳимоячиси билан шартномани узайтирди
Қаршининг "Насаф" жамоаси Қувончбек Хушвақтов билан шартномани узайтирди. Унга кўра, янги келишув 2029 йилнинг охирига қадар мўлжалланган.
Хушвақтов "аждарлар" тарбияланувчиси ҳисобланади. У жорий мавсум Суперлигада 11 та ўйинда майдонга тушиб, битта голли узатмани амалга оширди.
Бундан ташқари, Қувончбек Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси аъзоси ҳисобланади.

Фикрлар