"Насаф"га кўчиб ўтган Азиз Амонов масаласида бурилиш!

Ўзбекистонлик футболчи Азиз Амонов Теҳроннинг “Истиқлол” футбол клуби билан шартномани бир тарафлама бекор қилиб, Қаршининг “Насаф” клуби сафига келиб қўшилганди. Кейинроқ “Истиқлол” футболчининг “Насаф” учун рўйхатдан ўтишига қаршилик кўрсатди ҳамда унинг трансфер сертификатини тасдиқлашдан бош тортди.

“Насаф” Азиз Амоновда “Истиқлол” билан шартномани бекор қилиш учун этарлича асос бўлганлигини маълум қилиб FIFAга хат юборди. FIFA эса ишни ўрганиб чиқди. Бугун ташкилотнинг тегишли палатаси “Насаф” сўровини қаноатлантириб, Амоновни Лига рўйхатидан ўтказиш жараёнини якунлашга рухсат берди.

Маълумот учун, “Насаф” Азиз Амоновни MyLeague онлайн платформаси орқали рўйхатдан ўтказганди. Аммо жараённи тўлиқ якунлаш учун “Истиқлол” клубининг халқаро трансфер сертификатини тақдим этиши кутилаётган эди.

Эрон жамоасида FIFA қарори юзасидан апелляция киритиш учун 10 кун вақт бор.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!