"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Навбаҳор" футболчиси: Мухлисларга байрам кайфиятини улашмоқчимиз

Cуперлига 23-туридан ўрин олган баҳсда Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси ўз майдонида Қаршининг “Насаф” клубини қабул қилади. Совринли ўринлар учун кураш олиб бораётган мазкур жамоалар ўртасидаги ўйиннинг кескин курашлар остида ўтиши эҳтимоли юқори.

“Лочинлар” ҳимоячиси Ҳожиакбар Юнусов бўлажак учрашув борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

- Бизни олдинда қийин учрашув кутиб турибди. Боиси, “Насаф” жиддий рақиб ва жамоамиз каби совриндорлар сафидан ўрин олиш учун курашмоқда. Шу боис, бўлажак баҳснинг кескин курашлар остида кечиши эҳтимоли юқори. Мазкур ўйинга Андрей Антанасович Канчельскис бошчилигида жиддий тайёргарлик кўрдик.

Майдонга ғалаба иштиёқида тушамиз ҳамда ўз ютуғимиз билан мухлисларга қувонч улашамиз, деган умиддаман. Ишқибозлардан эса жамоамизни 12-ўйинчи сифатида бевосита стадионда қўллаб-қувватлашларини сўрайман. Бу бизга қўшимча куч-қувват бағишлайди ҳамда уларга байрам кайфиятини улашиш учун майдонда барча имкониятимизни ишга соламиз, - деди футболчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!