Натан Аке: У футболга бошқача қараш берган даҳо

Натан Аке шартномасини 2027 йилгача узайтириб, "Манчестер Сити"да ўйнаш завқи ҳақида гапирди.

“Бу дунёнинг энг яхши клуби, менда ҳеч қандай шубҳа йўқ. Мен ҳар куни "Манчестер Сити" футболчиси эканлигимдан фахрланаман.

Бу клуб барча соҳаларда мукаммалликни талаб қилади ва бу ривожланиш учун идеал шароит яратади. Бу мени рағбатлантиради ва яхшиланишимга ёрдам беради.

Пеп - футболдаги энг яхши мураббий ва футболга бошқача қараш берган даҳо. Шунинг учун мен у билан ишлашда давом этишни ҳақиқий шараф деб биламан. Пепнинг мен учун қилган барча ишларидан миннатдорман", - деди ҳимоячи.


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!