Навас мавсумни АПЛда якунлаши мумкин
Ads

Тибо Куртуа келгач захирага футболчисига айланиб қолган “Реал” дарвозабони Кейлор Навас яқинлашиб келаётган қишки трансферлар чоғидаёқ туманли Альбионга кўчиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда Fichajes.com хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра 32 ёшли коста-рикалик посбонни “Арсенал” бош мураббийи Унаи Эмери ўз жамоасида кўрмоқчи.

Маълумот учун, Навас жорий мавсум “Реал” сафида жами 8та ўйинда майдонга тушди ва ўз дарвозасидан 8та тўп ўтказиб юборди. Унинг “қироллик клуби” билан амалдаги шартнмоаси эса 2020 йилга қадар имзоланган. Унинг тахминий трансфер баҳоси 18 млн еврони ташкил этади.