"Навбаҳор" - "Андижон" учрашувига оид маълумотлар
"Навбаҳор" ва "Андижон" жамоалари шу кунгача ўзаро 46 маротаба баҳс олиб боришган. Ўтказилган 46 та учрашувнинг 24 тасида "Навбаҳор" жамоасининг қўли баланд келган бўлса, 10 та учрашувда "Андижон" ғолиб бўлган.
Қолган 12 та баҳсда томонларнинг кучлари тенг келган.
"Андижон" жамоаси 46 марта гол киритиб, ўз дарвозасидан 71 та тўп олиб чиққан.
"Андижон" жамоасининг энг йирик ҳисобдаги ғалабалари 5:1, 4:0 бўлса, "Навбаҳор"нинг энг йирик ғалабаси 5:0.
"Андижон" ўзаро баҳсларда 42 очко жамғарган бўлса, "Навбаҳор" жамоасининг жамғарган очколари 84 тани ташкил қилади.
Фикрлар