"Навбаҳор" - "Пахтакор". Жамоалар эртага қандай либосларда ўйнайди? (Фото)
Хабарингиз бор, эртага Pepsi Суперлига 23-тури доирасида Наманганнинг “Навбаҳор” клуби ўз майдонида Тошкентнинг “Пахтакор” жамоасини қабул қилади.
Мазкур ўйин олдидан ҳар икки жамоа мутасаддилари, шунингдек, учрашув комиссари Маъмур Саидқосимов иштирокида митинг ўтказилди. Бу ҳақда "Навбаҳор" расмий сайти хабар бермоқда.
Унда бўлажак ўйинга оид бир қатор масалалар муҳокама қилинди. Шунингдек, жамоаларнинг эртанги учрашувда қандай рангдаги либосларда майдонга тушишлари ҳам маълум бўлди. Унга кўра, бўлажак баҳсда “Навбаҳор” футболчилари қизил, “Пахтакор” вакиллари эса сариқ рангли футболкаларда майдонга тушадиган бўлишди.
Эслатиб ўтамиз, “Навбаҳор” – “Пахтакор” учрашуви “Марказий” ўйингоҳда эртага соат 20:00да бошланади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар