"Навбаҳор" - "Пахтакор" ўйини санаси ўзгарди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ФИФА кунлари доирасида 11 ноябрь куни Қатарга жўнаб кетади. Жамоамизни 14 ноябрь куни Қатар билан, 19 ноябрда эса КХДР билан расмий учрашувлар кутиб турибди. 


"Пахтакор" ва "Насаф" клублари Суперлигадан ташқари Чемпионлар лигасида ҳам иштирок этмоқда. Уларнинг халқаро ўйинларидан келиб чиқиб, Лига Суперлига 24-туридан ўрин олган "Насаф" - "Сўғдиёна" ҳамда "Навбаҳор" — "Пахтакор" беллашувларини 10 ноябрга тайин қилганди. Миллий терма жамоа Қатарга эртароқ учишни ўз режасига киритгани учун ЎФА Суперлиганинг мазкур ўйинларини 9 ноябр куни ўтказиш таклифи билан чиқди. 
Мазкур таклифга 5 ноябр санасида "Ал-Райян" клубини қабул қилаётган "Пахтакор" розилик берди. 6 ноябрь куни Қаршида "Ал-Хусайн" жамоасини қабул қиладиган "Насаф" эса ҳар икки учрашув орасидаги фарқ жуда қисқа экани сабабли Суперлига беллашувини 10 ноябр кунида қолдиришни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблади.


Намангандаги марказий ўйин 9 ноябр кунига ўзгартирилганидан келиб чиқиб, эндиликда "Андижон" — "Қизилқум" беллашуви 10 ноябр куни бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!