"Навбаҳор" - "Пахтакор" ўйини учун чипта нархлари белгиланди

Cуперлиганинг навбатдаги турида марказий ўйин шубҳасиз "Навбаҳор" ҳамда "Пахтакор" иштирокида ўтади. Чемпионлик учун курашаётган клублар ўртасидаги учрашувга қизиқиш жуда катта. 

"Навбаҳор" матбуот хизмати эса бўлажак беллашув учун чипталар эртадан сотувга чиқарилишини маълум қилди:

“Навбаҳор” – “Пахтакор” баҳси учун чиқарилган чипталар эртадан Наманган шаҳар, Давлатобод туманидаги “Марказий” ўйингоҳ кассаларида сотувга чиқади.

навбахор пахта

Чипталар нархи барча секторлар учун бир хил - 50 000 сўм этиб белгиланган.

Миқдори чекланган чипталарни харид қилишга шошилинг ҳамда “йил ўйини” мақомига эга бўлган учрашувда севимли жамоамизни бевосита стадионда қўллаб-қувватланг, азиз мухлислар!

Эслатма: “Навбаҳор” – “Пахтакор” ўйини 28 август куни соат 19:00 да старт олади", - дейилади хабарда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
араббаевич давлат
24/08/2022 16:09
Navbahor yutsa kerak. Yana ko'ramiz.
Бахтийор Бобойиб
24/08/2022 14:31
Нечия булади