Ads

1998 йил жамоалар "Пахтакор"нинг чемпионликни нишонлаган беллашувида тўқнаш келишган. Ўшанда Тошкентда кечган ўйинда 2:0 ҳисобида "Пахтакор" ғалаба қозониб, ўзининг иккинчи чемпионлигини нишонлаган. 6 ноябрь куни ўтган беллашувни стадионда 30 минг мухлис кузатиб борган. Игорь Шквириннинг 4 ва 62-дақиқаларда киритган тўплари "Шерлар"нинг муваффақиятини таъминлаган. 20 йил олдин шу тариқа тошкентликлар чемпионликни "Навбаҳор"га қарши учрашувда нишонлаган.

1993 йил Ўзбекистон Кубоги финалида ҳам ушбу жамоалар тўқнаш келган. Нўъмон Ҳасанов, Миржалол Қосимов ва Рифат Галеевнинг уч голи "Пахтакор"га йирик ғалаба ва Ўзбекистон Кубогини келтирган. Ўшанда бу "шерлар"нинг кубокдаги биринчи муваффақиятига айланганди.

1999 йил Ўзбекистон Президенти Кубоги финалида эса "Навбаҳор" 4:2 ҳисобида ғалаба қозонган. Мазкур беллашув Фарғонада бўлиб ўтганди.