“Навбаҳор” - “Пахтакор” учрашуви олдидан. Рақамлар тилга кирганда

Суперлига 19-тури доирасида "Навбаҳор" жамоаси ўз майдонида Тошкентнинг “Пахтакор” клубини қабул қилади. "Навбаҳор" клуби матбуот хизмати учрашувга оид маълумотларни тақдим этди.

Суперлига (олий лига)мизнинг мунтазам иштирокчиси бўлган мазкур клубларнинг ўзаро учрашувлари тарихига назар ташлайдиган бўлсак, жамоалар ҳозиргача 57 марта ўзаро рўбарў келишган. Ўзаро ўйинлар бўйича устунлик пойтахтликлар тарафида. Ўтказилган баҳсларнинг 35тасида “шерлар” зафар қучишган бўлса, 13та ўйинда “лочинлар” ғалаба қозонишган, 9 та учрашувда эса дуранг қайд этилган. “Пахтакор” “Навбаҳор” дарвозасига 97 та тўп киритиб, ўз дарвозасидан 45 та тўп ўтказиб юборган.

Ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинлари тарихида қайд этилган энг йирик ҳисоб - 7:0. Ушбу ҳисоб 2009 йили Тошкентда бўлиб ўтган учрашувда қайд этилиб, унда “Пахтакор” зафар қучганди.

Айни пайтгача Наманганда бўлиб ўтган 28 та баҳснинг 12 тасида “лочинлар” ғалаба қозонишган бўлса, яна 11 тасида тошкентликлар зафар қучишган, 5 та ўйинда эса дуранг қайд этилган.

Жорий мавсумнинг 1-даврасида Тошкентда ўтказилган драматик баҳсда дуранг – 2:2 ҳисоби қайд этилганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
dilshodxojaxusanov@gmail.com
13/09/2019 18:44
Pahtakor sen eng zorisan olg'a