"Навбаҳор" - "Сурхон" ўйини тақдирига эртага ойдинлик киритилади
Coca Cola Суперлига 10-турини ўтказиш билан боғлиқ қатор муаммолар борлиги сир эмас. Клублар топширган тест натижалари аниқ бўлмасдан туриб, ЎзПФЛ бир қарорга келиши қийин бўлмоқда.
Шундан келиб чиқиб, эртага — 20 июль куни бўлиб ўтиши керак бўлган “Сурхон” ва “Навбаҳор” U-21 жамоалари ўртасидаги учрашув 22 июль кунига қолдирилди. Ҳаттоки клубларнинг асосий таркиблари 21 июль куни майдонга чиқишларига тўғри келса ҳам, ноодатий тарзда ўринбосарлар бир кун кейин кураш олиб боради. Бу ҳақда ташкилот расмий сайти хабар тарқатди.
“Сурхон” ва “Навбаҳор” асосий таркиблари ўйини масаласига эртага — 20 июнь куни ойдинлик киритилади. Бунда ЎзПФЛ “Сурхон” футболчилари топширган тест натижаларига диққатини қаратади.
Фикрлар