"Навбаҳор" 9 нафар футболчи билан хайрлашди
Ўтган мавсум Ўзбекистон Суперлигаси кумуш медалларига эга чиққан "Навбаҳор"ни бир қатор футболчилар тарк этди.
Наманганликлар матбуот хизмати қуйидаги футболчилар фаолиятини бошқа клубда давом эттиришини маълум қилди.
“Лочинлар” сафидан дарвозабон Раҳимжон Давронов, ҳимоячилар Рустам Ашурматов, Боян Цигер, Станислав Андреев, ярим ҳимоячилар Азимжон Аҳмедов, Нурилло Тўхтасинов, Диёржон Туропов, қирғизистонлик 32 ёшли ҳужумчи Мирлан Мурзаев ҳамда ижара асосида тўп тепган россиялик 33 ёшли ҳужумчи Александр Касьян кетди.
Мазкур ўйинчилардан Рустамжон Ашурматов, Боян Цигер ва Мирлан Мурзаев ўз фаолиятларини хориж клублари, қолганлари эса юртимиз жамоаларида давом эттиради.
Фикрлар